Yagona qabul telefoni (+99871) 202-99-99
Yagona ishonch telefoni: (+99871) 273-04-40
Bosh sahifaInteraktiv xizmatlar Aksariyat beriladigan savollar

Bosh ofis

100096, Toshkent sh., Lutfiy ko'chasi, 14.
Harita

Telefon.: (+998 71) 202-99-99
Faks: (+998 71) 273-05-90
Yagona ishonch telefoni: (71) 273-04-40

Aksariyat beriladigan savollar

 ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида энг кўп учрайдиган саволлар

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида энг кўп учрайдиган саволларга жавоблар (тушунтиришлар)

1.

Қачон валюта ноқонуний бозорини бартараф этиш чоралари кўрилади?

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади, ушбу Қонунда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Шу билан бир қаторда, мазкур Қонунга биноан республика ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат банклар орқали амалга оширилади. Банклардан ташқари валюта бойликларини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки сотиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун ҳужжатларини бузган айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли чоралар кўриб борилади.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармонига асосан валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш масаласи бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган хорижий валюталарни сўмга нисбатан курси тўғрисидаги расмий маълумотларни қандай олишимиз мумкин?

 

Хорижий валюталарни сўмга нисбатан курси тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий сайтида (www.cbu.uz) жойлаштирилиб борилади. Мазкур маълумотларни электрон шаклда (Excel файлида) олиш мумкин. Марказий банкнинг сайтидан олинган хорижий валюталарнинг курси тўғрисидаги маълумотлар расмий ҳисобланади ва сўровчи томонидан мазкур сайтдаги маълумотлар қайта текширилиб олиниши мумкин.

3.

Миллий валюта “сўм”нинг хорижий валюталарга нисбатан курси қандай ўрнатилади?

 

Ўзбекистон Республикасининг
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.

Ўз навбатида, валюта бозоридаги талаб ва таклиф даражаси ҳамда аламашув курсининг ўзгариши мамлакатдаги макроиқтисодий вазият, хусусан тўлов баланси, шу жумладан, ташқи савдо балансининг ҳолати каби омиллар таъсирида шаклланиб боради.

 

4.

Интернет магазинларда товарларни сотиб олиш учун онлайн тўловларни қандай амалга ошириш мумкин?

 

Интернет «магазинлар»да товарларни харид қилишда онлайн тўловларни халқаро тўлов карталаридан (масалан, VISA, MasterCard ва бошқалар) фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Мазкур карталар республикамизнинг банклари томонидан муомалага чиқарилади.

 

5.

Фуқаролар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартибини тушунтириб беринг?

Резидент–жисмоний шахсларга тижорат банклар томонидан чет эл валютасини халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотиш банкларнинг конверсион операциялар бўлимлари орқали амалга оширилади.

Бунда, резидент–жисмоний шахс чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банкининг конверсион операциялар бўлимига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий билет) мижознинг номига очилган халқаро тўлов картаси ҳамда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун миллий валютада банк ҳисоб-рақамида етарли миқдорда пул маблағлари мавжуд бўлган шахсий банк картасини тақдим этганда амалга оширилади.

Резидент-жисмоний шахсларнинг шахсий картасида етарли миқдорда миллий валютадаги маблағ бўлмаган тақдирда, шахсий карта эмитент банкнинг исталган филиалида нақд миллий валютани банк кассасига топшириш орқали тўлдирилиши мумкин.

Шахсий картада миллий валютадаги маблағ етарли бўлганда, резидент-жисмоний шахс томонидан банкка чет эл валютасини сотиб олиш учун ариза орқали мурожаат этилади.

Миллий валютадаги маблағ тижорат банкнинг операция бажариладиган кундаги чет эл валютасини сотиш курси бўйича тўлов терминали орқали ечиб олинади ва резидент-жисмоний шахснинг халқаро тўлов картасига ўтказиб берилади.

Банк ва резидент-жисмоний шахс ўртасидаги муносабатлар чет эл валютасида банк ҳисобварақларини очиш бўйича икки томонлама шартнома талаблари асосида тартибга солиниб, мазкур шартномада халқаро тўлов картасидан фойдаланиш қоидалари кўрсатилади.

6.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) янги шартномалар ҳамда уларга ўзгартириш киритиш тартибини тушунтириб беринг?

Ташқи савдо шартномалари бўйича ахборотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритиш «Е-Контракт» ёки «ВЭД контракт» дастурлари орқали амалга оширилади. Ушбу дастурларда ишлаш тартиби хизмат кўрсатувчи банк томонидан тушунтирилади. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банклар Ташқи савдо шартномалари бўйича ахборотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритишда ҳам ёрдам беришлари мумкин.

7.

Ташкилотимизнинг ҳисоб рақамига хорижий ташкилотлардан беғараз молиявий ёрдам келиб тушиши керак. Ушбу маблағларнинг ташкилотимиз ҳисоб рақамига ўтказиш тартибини тушунтириб беринг?

Қонунчиликка мувофиқ беғараз ёрдам олувчиларнинг ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва «Асака» акциядорлик тижорат банкларининг зиммаларига юкланган.

Шу муносабат билан, ҳисоб рақамингизга хорижий ташкилотлардан беғараз ёрдам маблағлари келиб тушганда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Асака» акциядорлик тижорат банкларига махсус ҳисоб рақам очиш учун мурожаат этишингиз зарур. Ўз навбатида, келиб тушган маблағларни сизнинг махсус ҳисоб рақамингизга ўтказиш учун юқоридаги банкларга топшириқнома беришингиз лозим.

8.

Бизнинг ташкилотимиз хорижий корхона билан қарз шартномаси имзолади. Ушбу шартномага кўра ташкилотимиз ҳисоб рақамига хорижий валюта келиб тушиши лозим. Мазкур маблағлар бизнинг банк ҳисоб рақамимизга ўтказилиши учун нима қилишим керак?

Қонунчиликка мувофиқ ташқи қарзни жалб этиш билан боғлиқ валюта операциясини амалга ошириш учун талаб қилиб олгунча асосий ҳисоб рақам очилган банкка ариза, қарз шартномаси ва унга тегишли ҳужжатларни топшириш лозим.

Бунда ҳужжат матни давлат ёки рус тилида баён этилган бўлиши, агар ҳужжат матни бошқа тилда баён этилган бўлса, у легаллаштирилган ёки унга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши ҳамда давлат ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Юқоридаги ҳужжатлар топширилгандан сўнг банк қарз шартномаси бўйича келиб тушган маблағларни корхонанинг ҳисоб рақамига ўтказади.

9.

Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Менинг акам хориждан пул ўтказмаси (Western Union, MoneyGram ва бошқалар) тизими орқали номимга пул юбормоқчи. Ушбу пул ўтказмаларини халқаро пул ўтказмалари орқали олишимда тўсиқлар мавжудми?

Мазкур маблағларни хорижий валютада олсам бўладими?

Амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ва жўнатилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилган ва жўнатилган валюта бойликларига эга бўлиши ва ушбу валюта бойликларини эркин тасарруф этиши мумкин.

Халқаро пул ўтказмалари жисмоний шахслар томонидан ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилади ва халқаро пул ўтказмалари орқали юборилган пул маблағлари юборилган хорижий валютада қабул қилинади. 

10.

Бизнинг ташкилотимизда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ишлашга руҳсат олган чет эл фуқаролари ишлайди. Улар ойлик маошини миллий валютада олади ва ўз фаолияти доирасида республиканинг турли вилоятларига хизмат сафарларини амалга оширишади. Уларнинг меҳмонхонада яшаш ҳаққи бизнинг ҳисоб рақамимиз орқали меҳмонхонанинг ҳисоб рақамига ўтказиларди.

Ҳозирда меҳмонхоналар ишчиларимизнинг меҳмонхонада яшаш учун тўловни хорижий валютада амалга оширишимизни сўрашмоқда.

Меҳмонхоналарнинг юқоридаги талаблари қонунийми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4861-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга шу жумладан туризм фаолияти субъектлари орқали ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади, улар учун тўлов республиканинг таклиф этувчи давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳолатлар бундан мустасно.

11.

Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассаса сифатида олиб борувчи норезидентнинг ишчилари-жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларига иш ҳақи учун қарздорликни қоплаш ҳисобидан хорижий валютадаги пул маблағларини доимий муассаса ўтказа оладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 октябрдаги «Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида»ги ПФ-1601-сонли фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар резидентлар ва норезидентлар, шу жумладан хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан барча турдаги ишлар ва хизматлар ҳақини, шу жумладан маош ва унга тенглаштирилган тўловларни беришда нақд хорижий валютада ҳисоб-китоблар ҳамда тўловларни амалга оширишлари қатьиян ман қилинган.

Мазкур тўловлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасида, шунингдек сўмларни республика тижорат банкларидаги тегишли ҳисобварақларга ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Норезидентлар учун тўловлар юқорида кўрсатилган тўлов шакллари билан бир қаторда хорижий валютани уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги валюта ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Iste'mol krediti onlayn-kalkulyatori

To`lov terminali va kredit olish uchun anketalar to'ldirish

Forumda bank va uning xizmatlari muhokamasi