Matbuot markazi

Nashr uchun talqin
“Микрокредитбанк” азиз юртдошларимизни янги 2019-йил билан самимий муборакбод этади.
31.12.2018

 “Микрокредитбанк” азиз юртдошларимизни янги 2019-йил билан самимий муборакбод этади.

 

  Сезиб турибмиз бугун барча ҳалқимиз инсонларининг қалбида ўзгача байрамона шукуҳ, ажиб қувонч-у, шодликлар бисёр. Мухтарам Юртбошимиз 2019-йилни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши ҳам халқ учун кўрсатаётган эътибори, бераётган имкон ва имтиёзларидан дарак. Юртдошларимизнинг эртанги кунга, эшик қоқиб турган янги йилга бўлган ишончини янада ошириб, ҳаётга бўлган меҳр-у муҳаббатини авзаллаштира олади. Ўз олдига қўйган улкан мақсадлари йўлида янада илдамроқ, ишонч билан дадилроқ харакат қилишга ундайди. Бу эса юртимиздаги тинчлик ва осойишталикдан далолат. Мусаффо Ватаннинг байрамлари ҳам дил учун ёқимли, қалбга ҳушёқар бўлиши табиий.
 
   2019-йил ҳам халқимиз учун ҳар галгидан-да, унутилмас ва бахтли лаҳзаларга бой бўлиши шубҳасиз.
 
  Айни дам ўз эзгу мақсадлари йўлида илдам харакатланаётган халқимизга, соф дил ва самимий инсонларимизга, бизни муносиб деб топган мижозларимизга байрам муборак бўлсин!
 
  Фаровонлик, тинчлик ва саломатлик ёр бўлишини тилаб: “Микрокредитбанк” жамоаси.
  “Микрокредитбанк” ўз мижозларини чинакам эъзозлай олади.

Valyutalar kursi

18.01.2019 holatiga ko’ra

Sotib olish Sotish O’zR MB
USD 8360.00 8400.00 8356.18
EUR 9300.00 9600.00 9582.03
GBR 10300.00 10650.00 10730.17
JPY 73.00 77.00 76.99

Valyutalar konvertori

 

Jismoniy shaxslar bilan ishlash bo’limi:

Telefon: +998 71 2029999 (ichki 1158)

 

Bo’lim rahbari:

Ilashev Alijon

 

So’rovnoma

Qaysi bank xizmatlari sizni ko'proq qiziqtiradi?