Matbuot markazi

Nashr uchun talqin
Термиз шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабуллар ташкил этилди
23.02.2019

 Термиз шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабуллар ташкил этилди

Жорий йилнинг 21 феврал куни Термиз шаҳрида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар, кредит, омонат, пластик карта, терминал ва бошқа масалаларга оид аҳоли ва тадбиркорларнинг сайёр қабули ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабулда банкнинг вилоят филиали раҳбарлари ва масъул ходимлари, омонатчилар, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан банк тизими олдига қўйилаётган устувор вазифаларни амалга оширишда банкларнинг ўрни ва роли ҳамда бу борада Республика миқёсида олиб борилаётган ишлар кўлами, мақсад ва долзарб вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Давлат ва маҳаллий дастурларга киритилган барча лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш, аҳолининг кенг қатламлари, энг аввало кам таъминланган ва иш билан таъминланмаган фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш учун давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар билан ҳар бир хонадонни чуқур таништириш, уларга белгиланган тартибда ҳеч бир сансоларликларсиз кредит ажратиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаси эканлиги алоҳида таъкидланди.
Сайёр қабулда иштирок этаётган аҳоли ва тадбиркорларга банк фаолиятига оид хусусан, банкнинг асосий фаолият турлари, кредит маблағлари ажратиш, банк омонатлари, пластик карточка ва терминаллар ажратиш, смс-банк, интернет-банк хизматлари, халқаро пул ўтказмалари амалиётлари, банк тарифлари ва бошқа бир қатор банк хизматлари бўйича атрофлича маълумот ва тушунчалар берилди.
Аҳоли ва тадбиркорларнинг жами 13 та муаммоли мурожаатлари жумладан, 8 та кредит ва 5 та пластик карта ажратишга оид мурожаатлари кўриб чиқилди.
Сайёр қабул давомида кўриб чиқилган бошқа мурожаатлар ижроси ва уларнинг ҳал этилиши юзасидан банкнинг мутасадди раҳбарларига зарурий кўрсатма ва тегишли тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, банк филиаллари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг барчаси халқ фаровонлиги, уларнинг даромадларини ошириш ва банк хизматлари кўрсатиш орқали янги иш ўринлари яратиш эвазига иш билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

 

Valyutalar kursi

08.05.2019 holatiga ko’ra

Sotib olish Sotish O’zR MB
USD 8420.00 8470.00 8448.89
EUR 8800.00 9500.00 9462.76
GBR 10600.00 11200.00 11128.03
JPY 73.00 77.00 76.05

Valyutalar konvertori

 

Jismoniy shaxslar bilan ishlash bo’limi:

Telefon: +998 71 2029999 (ichki 1158)

 

Bo’lim rahbari:

Ilashev Alijon

 

So’rovnoma

Sayt haqida fikringiz