Пресс-центр

Nashr uchun talqin
Аҳоли бандлигини таъминлашда микрокредитларнинг ўрни
13.03.2019

 Аҳоли бандлигини таъминлашда микрокредитларнинг ўрни
Жорий йилнинг 13 март куни Миллий матбуот марказида “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан “Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларини ҳал этишда микрокредитларнинг ўрни” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 
 
Бугунги кунда Микрокредитбанк Республика молия бозорида ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида энг самарали микромолиявий хизматларни кўрсатувчи молия муассасаларидан бири сифатида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, банкнинг 81 та филиали ва 68 та мини-банклари республикамизнинг барча минтақаларидаги 1,2 млндан ортиқ аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаб келмоқда.
Банк томонидан ўтган йилда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш учун 794 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шунингдек, ижтимоий дастурлар доирасида 15 125 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 459,7 млрд.сўм миқдордаги имтиёзли микрокредитлар ажратилди ҳамда 
20 107 ишчи ўринлар яратилди.
Жумладан, 1 061 та маҳаллада истиқомад қилаётган 4 788 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, иссиқхоналар ташкил этиш, миллий ширинликлар, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларини молиялаштириш учун 
100,8 млрд. сўм, “Бандлик ва меҳнат муносабатлари” бўлимларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларнинг 450 нафарига 6,5 млрд. сўм, аҳолининг томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш учун 1 533 та фуқарога 20,3 млрд. сўм, ҳунармандчиликни молиялаштириш мақсадида 5 235 та ҳунармандга 147,5 млрд.сўм, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 3 119 та тадбиркор аёллларга 184,6 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.
Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурларига киритилган 228 та лойиҳаларни молиялаштириш учун 232 млрд. сўм кредитлар ажратилди ҳамда 2 195 та иш ўринлари яратилди.
Бундан ташқари, Республикамизда қуён етиштиришни саноат усулини жорий қилиш мақсадида 56 та қуёнчиликка ихтисослашган агрофирмалар ташкил этилди ҳамда ушбу агрофирмаларга 39,5 млрд.сўм, шунингдек хонадонда қуён боқиш учун аҳолига 4,5 млрд.сўм кредит ажратилиб, натижада 427 та иш ўринлари яратилди.
Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишни 2019 йилда ҳамда изчил давом эттириш Банкнинг устувор вазифалардан бири қилиб белгиланган ҳамда Муҳтарам Президентимизнинг худудларга қилган ташрифлари давомида белгилаб берилган 2019-2020 йиллар мобайнида ишга туширилиши лозим бўлган 300 та лойиҳаларига 285 млрд. сўмлик кредитларни ўз вақтида ажратиш орқали 6000 та янги иш ўрни яратилишига эришиш кўзда тутилган.

Банк ахборот хизмати
 

Курс валют

Обновлено 16.07.2019

Buy Sell CB
USD 8560.00 8610.00 8584.50
EUR 9200.00 9800.00 9673.87
GBR 10600.00 11200.00 10793.29
JPY 73.00 81.00 79.57

Конвертер валют

 

Отдел по работе с физическими лицами:

Телефон: +998 71 2029999 (ichki 1158)

 

Начальник отдела:

Илашев Алижон

 

опрос

Как вы находите наш новый сайт?




 

Финансовым организациям