
Микрокредитбанк мижозлари учун халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишнинг яна бир қулай имконияти — MAVRID TEZDA хизмати ишга туширилди.
Эндиликда хориждаги яқинларингизга маблағ юбориш учун банк филиалига ташриф буюриш ёки навбат кутиш шарт эмас. Пул ўтказмасини Маврид мобил иловаси орқали масофадан туриб амалга ошириш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун:
• Маврид мобил иловасига киринг;
• «Халқаро ўтказмалар» бўлимини танланг;
• МАВРИД ТЕЗДА хизматини босинг;
• Қабул қилувчининг керакли маълумотларини киритинг ва операцияни тасдиқланг.
MAVRID TEZDA орқали 200 дан ортиқ давлатга пул маблағларини юбориш имконияти мавжуд.
Хизмат халқаро пул ўтказмаларини янада тезкор, қулай ва масофадан туриб амалга ошириш имконини беради.
МАВРИД ТЕЗДА — халқаро пул ўтказмаларида қулайлик Мавридда!



















