
“Бизнесга 1-қадам”: тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 30 млн сўмгача микроқарз
Ўз бизнесини бошлаш истагидаги фуқаролар учун Микрокредитбанк томонидан “Бизнесга 1-қадам” микроқарз маҳсулоти таклиф этилмоқда.
Мазкур микроқарз кичик бизнес фаолиятини йўлга қўйиш, зарур маблағларни шакллантириш ва тадбиркорликка илк қадамни қўйиш учун молиявий имконият яратади.
Mikroqarzning asosiy shartlari:
- Миқдори: 30 млн сўмгача;
- Фоиз ставкаси: йиллик 24–25%;
- Муддати: 48 ойгача;
- Имтиёзли давр: 3 ойгача.
“Бизнесга 1-қадам” микроқарзи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган, ўзини ўзи банд қилганига 6 ойдан ошмаган фуқаролар учун мўлжалланган.
Мазкур маҳсулот орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур молиявий имкониятлардан фойдаланиш ва бизнес ғояни амалиётга татбиқ этиш мумкин.
Бизнесга биринчи қадамни МКБАНК билан қўйинг!



















