
Давлатимиз раҳбари раислигида 3-сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Бухоро вилоятининг Ромитан туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда «Микрокредитбанк» АТБ раҳбарияти ва туман ҳокими иштирок этди. Учрашувда тадбиркорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда бизнесдаги муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорларга кўрсатилаётган молиявий ва номолиявий хизматлар ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот давомида истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, оилалар учун барқарор даромад манбаларини яратиш ва аҳолини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича вазифалар белгиланди.
Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



















