Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11730
Сотиш
11820
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11730
11820
11765.21
EUR
13000
14000
13586.46
RUB
140
139.35
GBP
15600
16600
15872.44
CHF
14200
15200
14402.26
JPY
50
100
76.11
Курс 15.09.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Трансформация жараёнлари муҳокама қилинди

1351
Янгилаш: 13 декабр 2023, 17:26
Image
Трансформация жараёнлари муҳокама қилинди

Бугун “Миллий матбуот маркази”да "Микрокредитбанк" АТБ томонидан олиб борилаётган трансформация жараёнлари" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Ушбу тадбирни “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А.Хамидов очиб, банк томонидан олиб борилаётган трансформация жараёнлари тўғрисида маълумот берди. 

Маълумки, юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Микрокредитбанк ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

Шу мақсадда халқаро “PriceWaterhouseCoopers” (PWS) консалтинг компанияси билан ҳамкорликда "Микрокредитбанк"нинг 2022-2025 йилларда ривожлантириш стратегияси” ва трансформация “Йўл харитаси”га мувофиқ 6 та устувор йўналишдаги 33 та лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Мижозлар учун қулай ва тезкор хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида банк филиалларини ихчам банк хизматлари марказлари ва офисларига айлантириш ишлари олиб борилди. Ҳозирда ҳудудларда банкнинг 136 та хизмат кўрсатиш марказлари ва офислари ҳамда 437 та 24/7 шохобчалари орқали аҳолига узлуксиз банк хизматлари кўрсатилмоқда.  

2023 йил 1 декабрь ҳолатига 1 млн. 470 минг та жисмоний шахсга ва 251 минг 532 та юридик шахсга, яъни жами 1 млн. 722 минг нафар мижозга хизмат кўрсатилмоқда

Ўтган даврда 8 та лойиҳа "BIG4" халқаро консалтинг компаниялари билан амалга оширилди. 

Жумладан, жорий йил якунига қадар “Ernst & Young” компанияси билан риск менежмент тизимини такомиллаштириш ишлари якунига етказилади. 

6 (13).png

Шунингдек, “Deloitte & Touche” компанияси билан Таваккалчиликка асосланган ички аудит, Коррупцияга қарши назорат, Ички назорат ва санкциявий комплаэнс тизимларини такомиллаштириш ишларини тугатиш мақсад қилинган. 

Банкда KPI тизими жорий қилиниб, Бош офис ва филиал ходимларини индивидуал кўрсаткичлар асосида рағбатлантириш амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида мижозларга янги замонавий ва рақобатбардош МAVRID мобил иловаси тақдим этилди. Илова орқали 36 тадан ортиқ онлайн хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлиб, бугунги кунда 418 мингдан зиёд мижозлар ундан фойдаланмоқда.

Банк Cалл – маркази замонавий дастур билан таъминланди. Soft collection кредитларни ундирув тизими йўлга қўйилди, кредит қарздорликларни ундириш бўйича автомат чиқувчи қўнғироқлар амалга ошириш IVR дастури жорий қилинди.

CRM, Skoring, BPM тизимлари амалиётга татбиқ қилинди.

Банкда андеррайтинг тизими жорий қилиниб, жисмоний шахсларга барча кредитлар скоринг тизими орқали ажратилмоқда. Юридик шахслар учун 24 турдаги модулли кредитлар жорий қилинди.

Банкнинг ихтиёрий Хизмат кўрсатиш марказларидан туриб ўз ҳисоб рақамларини эркин тасарруф этиш  каби қатор қулайликлар яратиш мақсадида банк бўлинмалари «Ягона МФО» тизимига ўтказилди.

Тадбирда 2024 йилда банк томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. 

4 (31).png

Жумладан, янги жорий қилинган мобил илованинг имкониятларини кенгайтириш, KPI тизимини автоматлаштириш, мижозлар эҳтиёжлари ва шикоятларини онлайн тарзда тўплаш, тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш учун ситуацион марказ ташкил қилиш, кредит конвейерини юридик шахслар учун тўлиқ жорий қилиш бўйича гапириб ўтилди. 

Матбуот анжумани давомида “Микрокредитбанк” АТБ масъул ходимлари журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди. 

Банк Ахборот хизмати 



Яна кўринг

14 сентябр 2026

МУРОЖААТЛАР ОРТИДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ БОР

Мурожаатларнинг 3 057 таси белгиланган муддатидан олдин, 404 дан ортиқ мурожаат белгиланган муддатда кўриб чиқилди
11 сентябр 2026

Ромитан туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди!

Тадбиркорларнинг масалалари муҳокама қилиниб, амалий ечимлар белгиланди
11 сентябр 2026

Музработда банк хизматлари ярмаркаси ташкил этилди

Шунингдек, ёшлар ва аҳоли вакилларининг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилиб, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш тартиби юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X